Марсело яна жароҳат олди, "Реал" чап қанот ҳимоячиларисиз қолди

"Реал" клуби ҳимоячиси Марселонинг жароҳати қайталанди, деб маълумот бермоқда Marca нашри.

31 ёшли футболчининг сентябрь ойи ўрталарида бўйнидан олган жароҳати қайталанган. Шу туфайли футболчи "ПСЖ", "Севилья", "Осасуна" ва "Атлетико" жамоаларига қарши ўйинларни ўтказиб юборган эди. Энди Марсело Испания чемпионати 8-тур "Гранада" клубига қарши ўйинни ҳам ўтказиб юборишига тўғри келади.

Шу тариқа, чемпионат ўйинидан олдин "Реал" чап қанот ҳимоячисиз қолмоқда. Бундан аввалроқ Ферлан Менди ва Начо Фернандес ҳам жароҳат олган эди.

"Реал" – "Гранада" учрашуви эртага Тошкент вақти билан 5 окятбрь куни "Сантьяго Бернабеу" стадионида Тошкент вақти билан 19:00 да старт олади.

Жароҳатлар Испания чемпионати Марсело Реал Мадрид
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Реал" сўнгги 10 йил ичида биринчи марта Ла Лигада 10та мағлубиятга учради
07:42
“Хетафе” сафарда “Барса”га мағлуб бўлди, “Валенсия” эса ғалаба қозониб тўртинчи ўринга кўтарилди ва бошқа натижалар
23:42
Зидан “Реал”га “Интер” футболчисини олиб келмоқчи
04:41
«ПСЖ» Мбаппени энг кўп маош оладиган футболчига айлантирмоқчи
12:45