Ярим ҳимоячи Хатем Бен-Арфа фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.
Football Italia нашрида келтирилишича, у "Фиорентина" клуби билан шартнома имзолашга яқин турибди. Айни вақтда у эркин агент мақомида ўзига янги жамоа изламоқда.
32 ёшли хавбекнинг сўнгги жамоаси "Ренн" клуби эди. Футболчи "Севилья", "Бетис" ва "Фенербахче" жамоалари билан музокаралар ўтказган бўлса-да, томонлар ўзаро келишувга эришишмаганди.
Бен-Арфа А Серияда тўп суриши мумкин
Ўқилган: 2314