Лукаку "Ювентус"га қарши ўйинга тайёр

"Интер" ҳужумчиси Ромелу Лукаку А Сериянинг 7-турида "Ювентус"га қарши кечадиган баҳсда майдонга туша олади.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра, Лукаку жароҳатидан қутилди ва марказий ўйинга қатнаша олади.

Бельгиялик ҳужумчининг сон мушакларида юзага келган муамммо туфайли у Европа Чемпионлар лигасининг 2-турида "Барселона" (1:2)га қарши баҳсни ўтказиб юборганди.

 

Ўқилган: 625
Интер Италия чемпионати Ромелу Лукаку

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича