Европа Лигасининг 2-турида энг яхши футболчи бўлиш учун номзодлар маълум қилинди

УЕФА Европа лигасида 2-тури якуни бўйича ҳафтанинг энг яхши футболчи бўлиш учун номзодларни маълум қилди.

Булар ҳужумчилар Габриэль Мартинелли ("Арсенал"), Дониелл Мален (ПСВ), ҳимоячи Рафаэль Форстер ("Лудогорец") ва ярим ҳимоячи Муҳаммад Элюнусси ("Селтик").

Маълумот учун, Мартинелли "Стандард"га қарши кечган ўйинда 2та гол ва 1та голли узатмани амалга оширди. Мален эса "Русенборг" (4:1)га қарши ўйинда дублга эришди.

Форстер ҳам "Ференцварош"га қарши ўтказилган баҳсда дубл қайд этган бўлса, Элюнусси "ЧФР Клуж" билан ўйинда 1та гол уришга муваффақ бўлди.

Ўқилган: 591
Европа Лигаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича