Вейналдум: Биз янада кўпроқ гол ура олишимиз мумкин эди

"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Жоржиньо Вейналдум ЕЧЛнинг 2-турида "Зальцбург" (4:3)га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Жуда қийин ўйин бўлди, рақиб бизга етарлича қаршилик кўрсатди. Дастлабки 30 дақиқада ажойиб ўйин намойиш қилдик ва кетма-кет голларни уришни уддасидан чиқдик. Кейинчалик тўп назоратини йўқотдик.

Бу эса рақибда имкониятлар юзага келишига олиб келди ва бизни жазолади. Барибир, биз ўйинга бўлган муносабатимизни ўзгартирдик ва тўртинчи голни уришга эришдик. Биз янада кўпроқ ура олишимиз мумкин эди", - дея Вейналдум сўзларидан келтирмоқда Sky Sports.

Европа Чемпионлар лигаси Жоржиньо Вейналдум Ливерпуль
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Неймар Бразилия термаси сафида жароҳат олди
21:58
FUTBOL TV телеканалининг бугунги дастурлари тўплами
12:11
FUTBOL TV телеканалининг бугунги дастурлари тўплами
10:57
Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Динамо"ни мағлубиятга учратди
20:03