Таэквондо ва сув спорти турлари федерациялари МОҚда ҳисобот топширди

Спортчиларимизни Токио Олимпиадасига ҳар томонлама пухта тайёрлаш бўйича катта дастурлар ишлаб чиқилган бўлиб, барча федерацияларнинг иш режалари Миллий олимпия қўмитаси раҳбарияти томонидан кўриб чиқилмоқда. Бугун Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси ва сув спорти турлари федерацияси МОҚда Токио Олимпиадасига олиб борилаётган тайёргарлик дастурлари бўйича ҳисобот топширишди. Федерациялар раҳбариятини Рустам Шоабдураҳмонов кутиб олди. Таъкидлаш жоиз, йиғилишда соҳада улкан тажрибага эга Пан-Америка қиличбозлик конфедерацияси раҳбари Виталий Логвин Рустам Шоабдураҳмоновга ҳамроҳлик қилди.

Маълумки, таэквондо ва сув спорти турлари бўйича ўйналадиган лицензиялар регламенти турлича. Шу боис ҳам йўлланмаларни қўлга киритиш ўзгача ёндошув талаб қилади. Таэквондода Токио-2020 учун даъвогар ҳар бир спортчиларимизнинг Олимпиада рейтингидаги ўрни атрофлича таҳлил қилиниб, рейтинг ва квалификацион турнир орқали қайси вакилларимиз йўлланма олиши мумкинлиги ва бунга номзод спортчиларимиз белгилаб олинди.

Суҳбат давомида терма жамоада яқинда иш бошлаган жанубий кореялик мутахассис Южинг Ким ва шифокор Павел Лининг фаолияти ҳам атрофлича кўриб чиқилди.

Сув спорти турлари Олимпия ўйинларида энг кўп медаллар ўйналадиган йўналишлардан бири. Вакилларимизнинг ушбу йўналиш бўйича кўзлаётган лицензиялари кам эканига суҳбатда алоҳида эътибор қаратилди. Бу борада сузиш ва сихрон сузиш бўйича атлетларимизнинг имконияти яхшироқ бўлиб, уларнинг янада яхши шароитларда шуғулланиши, белгиланган Олимпиада нормативини бажариш учун керакли шарт-шароитларни яратиш борасида қўшимча дастурлар ишлаб чиқилди.

UFF.uz Спорт Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Шарофиддин Лутфиллаев жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди
09:36
BEFIT RACE – янги форматдаги мусобақалар Тошкентдаги Экопаркда бўлиб ўтди
17:40
Пара-академик эшкак эшувчиларимиз ҳам Осиё чемпионатида зафар қучишди
10:07
Самарқандда триатлон бўйича Ўзбекистон кубогининг финал босқичи бўлиб ўтди
11:33