Конте "Барселона" клубидан учралган мағлубият ҳақида: Биз кўпроқ нарсага лойиқ эдик

"Интер" клуби бош мураббийи Антонио Конте Европа чемпионлар лигаси "Барселона" жамоасидан қабул қилиб олган мағлубият ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Ўйлайманки, биз бугун кўпроқ натижага лойиқ эдик.

Биз узоқ вақтдан буён буюк деб саналадиган"Барселона"дай жамоага муаммолар туғдирдик. Балким, бизнинг баъзи ўйинчиларимизнинг иккинчи бўлимда кучи камроқ бўлди, чунки биз куни кеча бир нечта ўйинда кетма-кет ўйнадик.

Лекин менинг ишончим комилки, биз кўпроқ нарсага лойиқ эдик. Ғалабадан кейин қўлимдан келганича, ижобий кайфият яратишга ҳаракат қиляпман, чунки менинг мағлубиятдан кўнглим оғрийди.

Тўпга эгалик қилиш бўйича фақрнинг юзага келгани ҳеч қандай аҳамият касб этмайди, чунки биз тўғри футбол ўйнадик. Ўз темпимиз билан уларга босим ўтказишга ҳаракат қилдик. Бироқ ажойиб жамоа мағлубиятдан кейин, ҳатто зўр ўйин кўрсатган бўлса ҳам хурсанд бўлиб қайта олмайди", - дейди Конте.

Антонио Конте Барселона Европа Чемпионлар лигаси Интер
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

ЕЧЛ. “Манчестер Сити” сафарда ва “Ювентус” эса ўз уйида ғалабага эришди
02:13
Лукас Моура: “Ливерпуль” билан бўладиган жангга тайёрмиз
20:36
Эрик тен Хаг: ЕЧЛ ярим финалида ҳеч ким Голландия клубини кутмаган эди
16:44
Жозе Моуриньо "Аякс" клубини қандай қилиб ютиш кераклигини айтди
08:30