Вальверде "Интер" устидан қозонилган ғалаба ҳақида: Натижа адолатли бўлди. Бироқ рақиб мураббийи бунинг аксини айтади

"Барселона" клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде Европа чемпионлар лигаси "Интер" жамоаси устидан қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Мен ушбу натижанинг ҳаққоний қўлга киритилганини айтаман, "Интер" мураббийи эса бунинг аксини таъкидлайди.

"Интер" – ажойиб  жамоа ва улар буни биринчи бўлимда исботлашди. Биз иккинчи бўлимда жанг қилиш учун чиқдик ва ҳал қилувчи голларни урдик.

"Нерадзуррилар" А Сериядаги барча илк 6 та ўйинини ютишди ва биринчи имкониятданоқ гол уришди. Биз ўзгартириш киритдик, темпни барқарорлаштирдик ва булар ўйинга катта таъсир ўтказди.

Биз биламиз, Месси ўзига ҳос футболчи. Унинг фарқ ярата олишини тушуниб турибмиз. У ўзининг яхши формасида эмас эди, бироқ у ўсишга эришмоқда. Кейинроқ биз унинг иккинчи голдаги пасини томоша қилдик, шундай экан унинг ишлари яхши", - дейди Вальверде.

Антонио Конте Барселона Европа Чемпионлар лигаси Интер Эрнесто Вальверде
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Жоржиньо "Ювентус" клубига ўтиши мумкин
06:34
Sky Sport: Рибери Россия, Голландия ва Арабистондан таклифларни рад этди
12:39
Гари Невилл: Ҳозирги "МЮ" – умуман жамоа эмас. Сульшер жамоани қисмларга бўлиб юбориши керак
05:28
"Валенcия" Рафиньяни ижарага олмоқчи
19:22