Исроил Мадримовни кутиб ол, "Мэдисон сквер гарден"!

Профессионал боксда ёрқин жанглари билан мухлислар олқишига сазовор бўлиб келаётган вакилимиз Исроил Мадримов 5 октябрь куни ўтказиладиган ўзининг навбатдаги жанггига қизғин ҳозирлик кўрмоқда.

Ҳамюртимиз ўзининг проф боксдаги учинчи баҳсини мексикалик Алехандро Баррерага қарши ўтказади. Баррера шу пайтгача 34 бор рингга кўтарилган бўлиб, 29 жангда ғалаба қозонган ва 5 бор мағлубият аламини таътиб кўрди. Айни пайтга келиб Мадримов Нью-Йоркда тайёргарликнинг сўнгги босқичини олиб бормоқда. Эътиборлиси, кеча боксчимиз Нью-Йоркдаги марказий кўчаларнинг бирида очиқ машғулот ўтказди. Уни томоша қилиш учун шаҳарда истиқомат қилаётган ҳамюртларимиз ва кўп сонли бокс мухлислари ташриф буюришди.

Бўлажак жанг машҳур “Мэдисон сквер гарден” аренасида ўтказилади. Унда марказий баҳс қозоғистонлик Геннадий Головкин ва украиналик Серегий Деревяненко ўртасида кечса, мутахассислар ҳамюртимиз иштирокидаги жангни аҳамияти жиҳатидан ундан кейинги поғонага қўйишмоқда. Бўлажак тўқнашув Тошкент вақти билан тахминан тонгги соат 06:00дан кейин бошланади. Албатта, бунда аввалги қарама-қаршиликларнинг қанчалик эрта якунланишига ҳам кўп жиҳат боғлиқ. Бокс ихлосмандлари Мадримов-Барреро ўртасидаги жангни “Спорт” телеканали орқали тўғридан тўғри томоша қилишлари мумкин.

UFF.uz Спорт Бокс
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Шаҳобиддин Зоиров бугун профессионал боксда дебют жангини ўтказади
14:00
Бугун спорт курашлари бўйича ўсмирлар ўртасида ЖЧ старт олади
10:24
Таэквондочиларимиз Россия очиқ чемпионатини саккизта медаль билан якунлашди
13:29
Тошкентда таэквондо бўйича жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди
20:56