“Барселона” ўзида “Интер” устидан иродали ғалабани қўлга киритди, “Ливерпуль” голлар-шоусида “Ред Булл”ни енгди

Европа Чемпионлар лигасининг 2-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар ўз якунига етди.

Е гуруҳи пешқадами “Наполи” ўзида “Генк”ни қабул қилди. Неаполда бўлиб ўтган баҳсда нурсиз дуранг қайд этилди.

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида амалдаги чемпион “Ливерпул” ўз майдонида “Ред Булл”ни қабул қилди. Майдон эгалари сафида Муҳаммад Салоҳ дубл қайд этди, Садио Мане ва Эндрю Робертсонлар ҳам ўз ҳисобларига гол ёздириб қўйган бўлишса, зальцбургликларнинг жавоб тўпларига Хван Хи Чан, Такуми Минамино ва Эрлинг Холандлар муаллиф бўлди.

F гуруҳи. Турнинг марказий ўйинида “Барселона” клуби “Интер” билан тўқнаш келди. “Камп Ноу”да бўлиб ўтган баҳсда мезбонларнинг қўли баланд келди.

Биринчи бўлимда миланликлар ёрқинроқ ўйин кўрсатишди ва устунликни ҳисобда ҳам акс эттира олишди. 3-дақиқада Лаутаро Мартинес меҳмонларни олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимни майдон эгалари фаол бошлашди ва бу ўз самарасини бермай қолмади. 58-дақиқада Луис Суарес ажойиб зарба йўллаб мувозанатни тиклади.

Қолган вақтда ҳам мезбонлар ҳужумлардан тўхташмади, 84-дақиқада Лионел Мессининг узатмасидан кейин Суарес дублини нишонлаб жамоасига ғалаба келтирган голга муаллиф бўлди.

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида “Боруссия Д” сафарда “Славия”га имкон қолдирмади. Ашраф Ҳакимининг дубли дортмундликларга ғалабани тақдим этди.

ЕЧЛ, 2-тур

F гуруҳи

Барселона Испания – Интер Италия 2:1 (0:1, 2:0)

Голлар: 0:1 – 2 Мартинес, 1:1 – 58 Суарес, 2:1 – 84 Суарес.

Барселона – тер Стеген, Лангле, Семеду, Пике, Серджи Роберто, де Йонг, Артур, Бускетс (Видаль, 53), Месси, Гризманн (Дембеле, 66), Суарес.

Интер – Ханданович, Шкриньяр, Годин, де Врей, Асамоа, Барелла, Сенси (Политано, 79), Кандрева (Д`Амброзио, 71), Брозович, Санчес (Гальярдини, 66), Мартинес.

Огоҳлантиришлар: Барелла (6), Гризманн (9), Пике (22), Серджи Роберто (52), Видаль (76), Санчес (77).

Славия Чехия – Боруссия Д Германия 0:2 (0:1, 0:1)

Голлар: 0:1 – 35 Хакими, 0:2 – 89 Хакими.

E гуруҳи

Ливерпуль Англия – Ред Булл Австрия 4:3 (3:1, 1:2)

Голлар: 1:0 – 9 Мане, 2:0 – 25 Робертсон, 3:0 – 36 Салах, 3:1 – 39 Хван Хи Чхан, 3:2 – 56 Минамино, 3:3 – 60 Холанд, 4:3 – 69 Салах.

Генк Бельгия – Наполи Италия 0:0 (0:0, 0:0)

Эътиборингизга Суареснинг 55-дақиқадаги голини ҳавола қиламиз:

Барселона Интер Ливерпуль
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Россия термаси Евро-2020га йўлланмасини ҳал қилди, Голландияда ғалаба
23:06
Пике "Реал" формасини кийгани ҳақида: Йўқ, менинг аллергиям бор
13:52
Шомуродов гол урган ва Афонин тўлиқ ўйнаган баҳсда “Ростов” ғалаба қозонди
07:48
ЕЛ. “МЮ” ва “Рома”да ғалаба, ЦСКА ва “Боруссия М” йирик ҳисобда мағлуб бўлди
06:57