"Реал" клуби "Аякс"нинг беш нафар футболчисини кузатмоқда

Амстердамнинг "Аякс" клуби футболчилари ҳали ҳам Европанинг гранд клублари назарида бўлиб келмоқда ва улар орасида "Реал" ҳам бор.

As нашрининг маълумот беришича, "Қироллик клуби" айни вақтда бирданига бир нечта голланд жамоа футболчиларини кузатмоқда ва улар орасида 26 ёшли ярим ҳимоячи Хаким Зиёш, 22 ёшли ҳужумчи Давид Нерес ва 21 ёшли ҳимоячилар Лисандро Мартинес ҳамда Эдсон Альварес бор. Шу билан бирга "Реал" 22 ёшли Донни ван де Бекни ҳам кузатишда давом этмоқда. Мадридликлар ушбу футболчини ёзда сотиб олмоқчи эди.

Нашрнинг таъкидлашича, "Реал" скаутлари "Аякс" клубининг ЕЧЛ доирасидаги "Валенсия" жамоасига қарши ўйинини кузатишади ва юқоридаги футболчиларга эътибор қаратишади. Учрашув Тошкент вақти билан 00:00 да старт олади.

Аякс Реал Мадрид Трансферлар
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Атлетико" Витолони сотмайди
10:36
"Тоттенхэм" клуби "Барселона" футболчисига қизиқиш билдирмоқда
13:41
"Атлетико" Гризманнга ўринбосар топиб қўйди
10:17
Лукаку “Интер” билан беш йиллик шартнома борасида келишиб олди
07:03