Маттейс де Лигт: "Ювентус"да ишларим омадсиз бошланди, аммо ҳозир ўз ўрнимни топдим

"Ювентус" клуби ҳимоячиси Маттейс де Лигт унинг янги жамоадаги кўникиш жараёни қай тарзда кечаётгани ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Мен йигитларнинг қайдай ўйнаётганини тушуна бошладим. Бизнинг "Байер"ни ютганимиз зўр бўлди. Ҳозир ҳаммаси яхши кечмоқда.

"Аякс"да мен сардор бўлган эдим, у ерда менинг гапиришга ҳаққим бор эди, бу ерда эса ўз ўрнимни топишим керак. Энди топгандай ўзимни ҳис қилмоқдаман ва бунинг учун хурсандман.

Италияда ҳимоявий жамоалар тўп суриши билан машҳур, аммо замон ўзгармоқда – шунчаки бу ерда қай даражада юқори ҳимояланишини томоша қилинг.

Бизга янги мураббий келди ва кўникаётган фақат мен эмас. Афсуски, мен бироз омадсиз бошладим, бироқ ўйиндан ўйинга кучайиб бориш керак.

Шу иш билан ҳозир шуғулланмоқдаман, ҳаммаси яхши кечмоқда", - дейди де Лигт.

Ўқилган: 715
Италия чемпионати Маттейс де Лигт Ювентус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича