Лондоннинг "Арсенал" клуби ярим ҳимоячиси Месут Озил қишда жамоани тарк этади. Лондонликлар немис футболчисини ижарага бериш вариантини кўриб чиқишмоқда.
Бу ҳақида The Sun нашри хабар берди. Унга кўра, "Арсенал" футболчи маошининг бир қисмининг бир қисмини тўлаб беришга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, Озилнинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар амал қилади. У ҳафтасига 350 минг фунт маош олади.
Месут Ўзил қишда "Арсенал"ни тарк этади
Ўқилган: 2036