Европа Чемпионлар лигасининг 2-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар ўз якунига етди.
С гуруҳи етакчиси “Манчестер Сити” Загребда “Динамо” билан ўйнади. Рахим Стерлинг ва Фоден томонидан урилган голлар манкунианларга уч очко олиб келди.
Гуруҳнинг иккинчи ўйинида “Шахтёр” 95-дақиқадаги гол эвазига “Аталанта”дан устун келди.
D гуруҳи. “Ювентус” ўз майдонида “Байер”ни қабул қилиб йирик ҳисобда ғалабага эришди. Гонсало Игуаиин, Федерико Бернардески ва Криштиану Роналдуларнинг голлари туринликларга ғалаба келтирди.
Гуруҳнинг иккинчи ўйинида “Локомотив” Москвада “Атлетико”ни қабул қилди. Жоау Феликс ва Томас Партиларнинг аниқ зарбалари мадридликларга уч очко олиб келди.
ЕЧЛ, 2-тур
C гуруҳи
Аталанта Италия – Шахтер Украина 1:2 (1:1, 0:1)
Голлар: 1:0 – 28 Сапата, 1:1 – 41 Мораес, 1:2 – 90+5 Соломон.
Манчестер Сити Англия – Динамо Загреб Хорватия 2:0 (0:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 66 Стерлинг, 2:0 – 90+5 Фоден.
D гуруҳи
Локомотив Россия – Атлетико Испания 0:2 (0:0, 0:2)
Голлар: 0:1 – 48 Жоау Феликс, 0:2 – 58 Томас.
Ювентус Италия – Байер Германия 3:0 (1:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 17 Игуаин, 2:0 – 61 Бернардески, 3:0 – 88 Роналду.