ОЧЛ 1/2 финал. Хавининг "Ас-Садд" клуби ўз майдонида "Ал-Ҳилол"га йирик ҳисобда ютқазди

Осиё Чемпионлар лигасининг ярим финал баҳслари старт олди.

Қатарнинг "Ас-Садд" клуби футболчилари ўз майдонларида "Ал-Ҳилол"га қарши майдонга тушди.


Кутилмаганда Хави бошчиликидаги "Ас-Садд" ўз майдонида ўйнаганига қарамай, 1:4 ҳисобида ютқазиб қўйди. Шу тариқа, қатарликлар жавоб баҳси олдидан имкониятларини пасайтириб юборди.

 

Осиё Чемпионлар лигаси, 1/2 финал. Биринчи учрашув.

"Ас-Садд" - "Ал-Ҳилол" - 1:4

Голлар: Гомис (14, автоголь) - Гомис (33, 60), Али Албулайхи (45), Ал Шалхоуб (67)

Эслатиб ўтамиз, бу жамоалар ўртасидаги жавоб учрашуви 22 октябрь куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтади.

Ўқилган: 1111
Ал-Ҳилол Ас-Садд Осиё Чемпионлар лигаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича