Европа Чемпионлар лигасининг 2-туридан ўрин олган "Реал" — "Брюгге" учрашуви ўз якунига етди. “Сантьяго Бернабеу” стадионида бўлиб ўтган баҳсда жанговар дуранг қайд этилди.
Учрашув мезбонларнинг фаоллигида бошланган бўлсада биринчи бўлим гол уриш меҳмонларга насиб этди. Бонавентуре Деннис мадридликлар дарвозабони билан бирга-бир чиқиб борди ва ҳисобни очди. Шундан кейин майдон эгалари ҳужумга янада зўр беришди.
39-дақиқада Лука Модричнинг қўпол хатосидан кейин бельгияликлар қарши ҳужумга ўтиб кетишди ва Бонавентуре Куртуа устидан тўпни ошириб дублини нишонлади. Танаффусда Зинедин Зидан ўзгаришлар амалга оширди ва бу ўз самарасини бермай қолмади.
55-дақиқада Серхио Рамос Карим Бенземанинг узатмасини боши билан дарвозага аниқ йўллаб ҳисобни қисқартирган бўлса, 85-дақиқада Каземиро мувозанатни тиклашга эришди.
Шу тариқа, “Реал” дастлабки очкосини қўлга киритди ва 4-ўринда бормоқда.
ЕЧЛ, 2-тур
Реал Мадрид Испания – Брюгге Бельгия 2:2 (0:2, 2:0)
Голлар: 0:1 – 9 Бонавентуре, 0:2 – 39 Бонавентуре, 1:2 – 55 Рамос, 2:2 – 85 Каземиро.
Реал Мадрид – Куртуа (Ареоля, 46), Карвахаль, Варан, Рамос, Начо (Марсело, 46), Модрич, Каземиро, Кроос, Васкес (Винисиус Жуниор, 67), Бензема, Азар.
Брюгге – Миньоле, Мата, Мехеле, Дели, Ритс, Диатта, Соболь, Вормер, Ванакен, Бонавентуре (Опенда, 71; Колс, 87), Тау (Схрейверс, 90).
Огоҳлантиришлар: Миньоле (69), Опенда (77), Вормер (78), Азар (90).
Четлатиш: Вормер (84).
Серхио Рамоснинг 55-дақиқадаги голини томоша қилинг: