Криштиану Роналду: Сўнгги йилларда футболдан ташқаридаги ҳаётдан ҳам лаззат олмоқдаман

"Ювентус" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду ўзининг футболга бўлган муносабати ҳақида гапириб ўтди.

"Мен футболни олдингидай яхши кўраман. Менга Криштиануни севадиган мухлислар ва одамларни қувонтириш ёқади. Ёш ҳеч қандай аҳамият касб этмайди, гап руҳиятда.

Мен сўнгги пайтлари футболдан ташқари ҳаётдан ҳам лаззат олмоқдаман, шундай экан яқин бир икки йилда нима бўлишини ҳеч ким билмайди.

Менинг футболда эришган ютуқларим учун кўп йиллик меҳнат сарф қилинган. Футболдан ташқари эса ҳали бу даражада эмас.

Бироқ мен курашишга тайёрман ва иккинчи ёки учинчи бўлишни ёмон кўраман. Мен ҳар доим биринчи рақамли бўлишни ва 100 фоизга тайёр бўлишни истайман", - дейди Роналду.

Криштиану Роналду Ювентус
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ибрагимович “Милан”га қайтади
09:52
“Интер”нинг собиқ футболчиси “Милан”га ўтиши мумкин
09:04
"Милан"нинг учта футболчиси "Ювентус"га қарши ўйинни ўтказиб юборади
19:52
Де Росси А Серияда қолишни лозим топди
22:08