Темирхўжа Абдухолиқов фаолиятини БААда давом эттиради

"Локомотив" ҳужумчиси Темирхўжа Абдухолиқов фаолиятини бошқа жамоада давом эттиради.

2014-2015 йилда "темирйўлчилар" таркибида ҳаракат қилиб, кейинчалик 2018 йилда яна бир бор жамоага қайтган Темирхўжа Абдухолиқов БААнинг «Хорфаккан» жамоасига ўтди.

Шу вақт мобайнида ҳужумчимиз "Локо" таркибида барча турнирларда умумий 120 учрашувда майдонга тушди ва 64 гол киритди. Унинг кейинги фаолиятига омад тилаб қоламиз.

БАА Про-лигаси дебютанти ҳисобланган жамоа ушбу мавсум чемпионатнинг 2 ўйинида 1 очко тўплаган.

Темирхўжа Абдухолиқовнинг статистикаси

2011-2013 «Пахтакор» 64 ўйин, 22 гол
2014/2015 «Хайдук» (Хорватия) 10 ўйин, 1 гол
2015-2016 «Локомотив» 50 ўйин, 30 гол
2017/2018 «Ас-Сайлия» (Қатар) 33 ўйин, 17 гол
2018-2019 «Локомотив» 37 ўйин, 17 гол

Легионерларимиз Темирхўжа Абдухолиқов
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Пахтакор" – "Қўқон-1912". Лига Кубоги превьюси
12:37
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ФИФА кунларида Тошкентда Шимолий Кореяга қарши ўйнайди
10:25
Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна", "Оқ-тепа" ва АГМК кейинги босқичда
22:30
Ўзбекистон Яманга ҳеч ҳам мағлуб бўлмаган
21:56