ФИФА марҳум Сала иши бўйича муҳим қарор чиқарди

ФИФА шу йилнинг февраль ойида "Кардифф" билан шартнома имзолаш учун учиб бораётганида авиаҳалокатга учраган "Нант" ҳужумчиси Эмилиано Сала бўйича қарор чиқарди.

Маълумки, ўша вақтда инглиз клуби Сала трансфери бўйича "Нант" билан келишиб олган ва трансфер "Кардифф" тарихи энг қиммат трансферга айланиши кутилганди. Бироқ аргентиналик ҳужумчи авиаҳалокатга учраган эди.

Шундан сўнг "Нант" марҳум трансфери борасида 15 миллион фунт талаб қилган эди. Шу тариқа, икки клуб ўзаро зиддиятга борган эди. ФИФА аралашувидан сўнг, "Кардифф" француз клубига 5,3 миллион фунт тўлайдиган бўлди.

Ўқилган: 1404
Кардифф Нант ФИФА фаолиятига доир Эмилиано Сала

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича