Маурицио Сарри: "Ювентус"нинг мақсади – ЕЧЛда имкон қадар узоқроққа бориш. Бироқ фаворит – Англия жамоалари

"Ювентус" клуби бош мураббийи Маурицио Сарри ЕЧЛ доирасида"Байер" жамоасига қарши ўйин олдидан фикр билдириб ўтди.

"Эртага бизни жиддий рақибга қарши қийин ўйин кутмоқда. "Байер" – ушбу мавсум Германия чемпионатида тўп билан энг кўп назорат қиладиган жамоа. Улар жисмонан кучли ва дриблингда яхши. Эртага яхши натижа кутмоқдаман, бу қийин ўйин, илк уй учрашуви. Шундан сўнг кейинги ўйин ҳақида ўйлаш мумкин.

Ўсишимиз учун жуда ҳам катта заҳира бор. Бизнинг мақсад – Европа чемпионлар лигасида имкон қадар олдинроқ бориш, бироқ бу шундай мусобақаки, ҳаммаси лаҳзаларда ҳал бўлади. Бу топ-мусобақа. Биз буларнинг ҳаммасини хурсандчилик билан босиб ўтишими керак, ўзимизга юклама сифатида олмаслигимиз лозим. Ўйлайманки, Англия жамоалари ушбу мавсум фаворит.

Криштиану, Дибала ва Игуаннинг стартдан тенг тушиши – ажойиб таклиф. Бироқ биз бунга тайёр эмасмиз, барқарорликнинг айни пайтдаги даражаси эмас. Жамоанинг жисмоний ҳолати яхшиланмоқда, бироқ бу руҳий ҳолатга боғлиқ. Кимгадир дам олишга бераманми, билмадим. Машғулотлар буни кўрсатади", - дейди Сарри.

Европа Чемпионлар лигаси Маурицио Сарри Ювентус
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Гвардиола: "Ливерпуль" кўп жиҳатларга кўра, очко йўқотмаяпти
11:19
"Тоттенхем" футболчиси фаолиятини Бельгияда давом эттириши мумкин
08:50
Артета собиқ жамоасини бошқариши мумкин
18:03
"Ливерпуль" бир йил ўйнамаган футболчиси билан шартномани узайтиради
21:09