Пеп Гвардиола: Агар "Ман Сити" ЕЧЛда ғолиб бўлмаса, ўзимни ўлдирмоқчи эмасман

"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола Европа чемпионлар лигаси Загребнинг "Динамо" жамоасига қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Аталанта" яхши футбол намойиш қилди, улар "Ювентус" ва "Интер" билан ёнма-ён. "Динамо" эса уларни 4:0 ҳисобида ютди. Бу биз учун огоҳлантириш қўнғироғи ва эртага эҳтиёткор бўлишимиз лозим.

Ҳа мен Чемпионлар лигасида зафар қучмоқчиман. Лекин мен ғалаба қозонмасам, бу менинг ҳаётимни ўзгартирмайди. Мен ўзимни ўлдирмоқчи эмасман.

Биламан, мухлислар учун Премьер-лига ҳаммасидан муҳим. Улар биринчи навбатда, айнан АПЛнинг учинчи совринини кутишмоқда, кейин эса ЕЧЛда ғолиблик.

Ҳақиқат шундаки, бизнинг клуб олдин бу даражада эмас эди. "Ливерпуль" ва "Ман Юнайтед" бу ерда ўйнашга ўрганиб қолишган. Бизнинг мухлислар барда "Ливерпуль" ва "Юнайтед"ни томоша қилишган. Биз олға қадам ташламоқдамиз", - дейди Гвардиола.

Ўқилган: 720
Европа Чемпионлар лигаси Манчестер Сити Хосеп Гвардиола

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича