АГМК — "Насаф". Превью

Суперлиганинг навбатдаги учрашувини АГМК Қаршининг "Насаф" жамоасига қарши ўтказади.

Ўзбекистон чемпионати доирасида 2008 йилдан буён давом этаётган қарама-қаршиликда 26-тўқнашув.

Ҳозирга қадар ўтказилган 25 учрашувда АГМК 3 ғалаба, 9 дуранг ва 13 мағлубият қайд этган. Бу борада устунлик рақиб - "Насаф" тарафида. Тўплар нисбати ҳам қаршиликлар фойдасида: 21-40.

Айни пайтда жамоалар чемпионатда турли ўринларни эгаллаб туришибди. АГМК якунланган 20-турдан кейин 19 очко билан 11-ўринни банд этиб турган бўлса, "Насаф" 28 очко тўплаган ҳолда 6-ўринда бормоқда.

Мазкур турда Олмалиқда ўзаро тўқнаш келадиган мазкур жамоалар ўтган турни муваффақиятсиз ўтказишди. АГМК Термизда "Сурхон"га (1:0) мағлуб бўлган бўлса, "Насаф" Қаршида "Бухоро"га (2:1) ютқазиб қўйди.

Бу жамоалар ўтган ҳафта Ўзбекистон кубоги ярим финалида ўйин ўтказишди. АГМК уйда "Бунёдкор"ни қабул қилган бўлса, "Насаф" Тошкентда "Пахтакор" меҳмони бўлди.

АГМК "Бунёдкор" билан ўйинда ишончли ғалабани тантана қилиб, қаторасига иккинчи йили финалга чиққан бўлса, "Насаф" жанговор ўтган баҳсда "Пахтакор"га (2:1) имкониятни бой берди.

Эслатиб ўтамиз, АГМК ва "Насаф" ўртасидаги Қаршида ўтган биринчи давра ўйинида қаршиликлар (4:0) ғалаба қозонишганди.

Олмалиқда кечадиган бўлажак учрашувни бошқариб бориш масъулияти ёш ҳакам Аскер Нажафалиевга топширилди. Ушбу ҳакам жорий мавсум ҳисобидан иккинчи бор Олмалиққа АГМК иштирокидаги ўйинни бошқариб бориш учун ташриф буюрмоқда. Бунга қадар биринчи давра доирасидаги "Сўғдиёна"га қарши баҳсда ишлаганди Нажафалиев. Ўшанда АГМК кичик ҳисобда мағлубиятга учраган. Шунингдек, Нажафалиев "Насаф" иштирокидаги Қаршида "Локо"га қарши кечган беллашувда ҳам ишлаган ва унда қаршиликлар ҳам мағлубиятга учрашган.

АГМК — "Насаф" ўртасидаги Суперлиганинг 21-туридан ўрин олган қизиқарли ўйин 30 сентябрь куни Олмалиқдаги ОКМК спорт мажмуасида соат 18:15да бошланади.

Суперлига, 21-тур
30 сентябрь, душанба

АГМК – НАСАФ (18:15)

Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев (Тошкент), Расулжон Фозилов (Наманган), Максим Нехочин (Тошкент), Абдурашид Худойберганов (Тошкент)

Назоратчи: Султон Зайлобиддинов (Фарғона)
Комиссар: Ойбек Юнусов

АГМК Насаф Ўзбекистон. Суперлига
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Самвел Бабаян: Бугун ғалаба учун ўйнадик
01:10
"Металлург" ўз майдонида "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди
20:05
"АГМК" – "Бунёдкор" 0:1
16:26
“Сурхон” Термизда “Бухоро”ни таслим этди
19:34