“Интер” камчиликда ўйнаб ғалабага эришди

Италия чемпионатининг 6-туридан ўрин олган “Сампдория” – “Интер” учрашуви ўз ниҳоясига етди. “Луиджи Феррарис” стадионида бўлиб ўтган баҳсда миланликларнинг қўли баланд келди.

Учрашувнинг 20-дақиқасида Сенси меҳмонларни олдинга олиб чиққан бўлса, орадан икки дақиқа ўтиб Алексис Санчес жамоасининг иккинчи голини урди. Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқасида Санчес майдондан четлатилди.

55-дақиқада майдон эгалари Янктонинг голи эвазига ҳисобни қисқартиришганди, бироқ 61-дақиқада Гальярдини якуний ҳисобни ўрнатди.

Шу тариқа, “Интер” навбатдаги ғалабани қўлга киритган ҳолда якка пешқадамликда давом этмоқда.

А Серия, 6-тур

Сампдория – Интер 1:3 (0:2, 1:1)

Голлар: 0:1 – 20 Сенси, 0:2 – 22 Санчес, 1:2 – 55 Янкто, 1:3 – 61 Гальярдини.

Сампдория – Аудеро, Мурру, Шабо, Колли, Депаоли (Бонаццоли, 56), Янкто, Экдаль (Роналду Виейра, 69), Ригони, Линетти (Капрари, 73), Берешиньски, Куальярелла.

Интер – Ханданович, Бастони, Шкриньяр, де Врей, Асамоа, Кандрева (Д`Амброзио, 57), Гальярдини, Брозович, Сенси (Барелла, 65), Санчес, Мартинес (Лукаку, 56).

Огоҳлантиришлар: Бастони (10), Ригони (16), Линетти (33), Санчес (43), Шкриньяр (81).

Четлатиш: Санчес (46).

Интер Италия чемпионати
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Интер" икки нафар ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи
21:44
"Наполи" янги ҳужумчи харид қилди
14:24
Ҳакамга нисбатан қўполлик ишлатган Франк Рибери дискфиликифация қилинади
17:12
“Рома” клуби ўз дарвозаси томон пенальти белгилаган ҳакамларга миннатдорчилик билдирди
06:59