
Франция чемпионатининг 8-тур доирасида "ПСЖ" клуби сафарда "Бордо" меҳмони бўлди. Учрашув тақдирини бу сафар ҳам Неймар ҳал қилди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида стадионга йиғилган мухлислар гол кўришмади. Танаффусдан кейин Эмери шогирдлари шиддатлироқ ҳаракат қилишиб, 70-дақиқада Неймарнинг голи эвазига ҳисобни очишга эришди. Ушбу ҳисоб ўйин якунига қадар сақланиб қолди ва Неймар бу сафар ҳам жамоасининг ғалабасига сабабчи бўлди.
Франция чемпионати 8-тур
Бордо – ПСЖ 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 70 Неймар.
Бордо – Костиль, Пабло (Бенито, 77), Косьельни, Мешер, Кватенг, Тчуамени, Отавио, Адли (де Превиль, 56), Калу, Бриан (Аит-Беннассер, 68), Хван Ый Чжо.
ПСЖ – Навас, Тиаго Силва, Курзава, Диалло, Маркиньос, Ди Мария (Бернат, 88), Гуйе, Сарабия (Мбаппе, 60), Верратти, Менье, Неймар.
Огоҳлантиришлар: Маркиньос (30), Ди Мария (72), Верратти (90).