“Ростов” йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Шомуродовдан супер гол!

Россия чемпионатининг 11-туридан ўрин олган “Ростов” – “Динамо” учрашуви ўз якунига етди. “Ростов-Арена”да кечган баҳсда мезбонлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувнинг 25-дақиқасида Ивелин Попов ҳисобни очди. 37-дақиақда Элдор Шомуродов жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олди ва ўткир бурчакдан ажойиб зарба йўллаб жамоасининг иккинчи голини урди.

82-дақиқада Бахтиёр Зайнутдинов ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

Шу тариқа, “Ростов” очколарини 23тага етказиб олган ҳолда 2-ўринга кўтарилиб олди.

РПЛ, 11-тур

Ростов – Динамо 3:0 (2:0, 1:0)

Голлар: 1:0 – 25 Попов, 2:0 – 37 Шомуродов, 3:0 – 82 Зайнутдинов.

Ростов – Бабурин, Чистяков, Чернов, Сигурдссон, Козлов, Норманн, Ионов (Зайнутдинов, 81), Еременко, Попов, Байрамян (Саплинов, 67), Шомуродов (Долгов, 86).

Динамо – Лещук, Евгеньев, Плиев, Морозов, Шуньич, Жоаозиньо, Каборе, Юсупов (Хильемарк, 46), Шиманьски (Н`Жи, 68), Панченко (Филипп, 70), Игбоун.

Огоҳлантиришлар: Шиманьски (16), Плиев (21), Каборе (46), Байрамян (54), Попов (64), Жоаозиньо (83).

Четлатиш: Плиев (66).

Ростов Элдор Шомуродов
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Алишер Усмонов Европа Лигасида иштирок этадиган рус клубига молиявий кўмак берди
14:52
"Зенит" Маркизио билан шартномани бекор қилди
08:20
“Ростов” ўз майдонида аутсайдерга ютқазиб қўйди
20:41
РПЛ 2020/21 мавсум учун легионерлар лимитини эълон қилди
10:52