
Англия чемпионатининг 7-турида "Челси" клуби "Стэмфорд Бриж" стадионида "Брайтон" футболчиларини қабул қилди. Ўйинда майдон эгалари 2:0 ҳисоби билан ғалаба қозонди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида мухлислар гол кўришмади. Танаффусда Лэмпард ўз шогирдларига тўғри кўрсатма берган кўринади 50-дақиқада Жоржиньо 11-метрлик жарима зарбасини бериш имкониятини қўлга киритди. Футболчи ундан унумли фойдаланиб ҳисобни очди. 76-дақиқада Виллиан орадаги фарқни иккитага чиқарди.
Англия чемпионати 7-тур
Челси – Брайтон 2:0 (0:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 50, пенальти Жоржиньо, 2:0 – 76 Виллиан.
Челси – Аррисабалага, Алонсо, Кристенсен, Аспиликуэта, Томори, Маунт, Жоржиньо, Педро (Хадсон-Одои, 63), Баркли (Ковачич, 68), Виллиан, Абрахам (Батшуайи, 84).
Брайтон – Райан, Берн, Уэбстер, Данк, Монтойя, Биссума (Бонг, 46), Элзейт, Муй (Коннолли, 65), Стивенс, Гросс, Мопе (Мюррей, 79).
Огоҳлантиришлар: Кристенсен (23), Мопе (28), Алонсо (31), Элзейт (33), Уэбстер (49).