Роналду ва Пьяничнинг голи "Ювентус"га СПАЛ устидан ғалаба қозонишга имкон берди

Италия чемпионатининг 6-турида "Ювентус" клуби ўз майдонида СПАЛ футболчиларини қабул қилди. Баҳс майдон эгаларининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди.

Учрашувдаги илк голни "Ювентус" ярим ҳимоячиси Миралем Пьянич 45-дақиқада киритди, унга аниқ тўп узатишни Сами Хедира узатиб берган эди. Ўйин ўз якунига етаётганида эса Криштиану Роналду ўз ҳисобига гол ёздириб майдонни тарк этди. Голли узатма Пауло Дибалада.

Туринликларнинг А Сериядаги ғалабали серияси 3 та ўйинга етди.

Италия чемпионати 6-тур

Ювентус – СПАЛ 2:0 (1:0, 1:0)

Голлар
: 1:0 – 45 Пьянич, 2:0 – 78 Роналду.

Ювентус – Буффон, Матюиди, Бонуччи, де Лигт, Пьянич, Куадрадо, Хедира (Джан, 61), Рэмзи (Бернардески, 65), Рабьо (Бентанкур, 77), Дибала, Роналду.

СПАЛ – Бериша, Игор Жулио, Викари, Сала (Янкович, 72), Реца, Миссироли, Вальдифьори, Мурджа (Эспето, 57), Томович, Петанья, Мончини (Палоски, 76).

Огоҳлантиришлар: Хедира (32), Игор Жулио (55), Петанья (82), Джан (90).

Италия чемпионати Ювентус
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Интер" икки нафар ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи
21:44
"Наполи" янги ҳужумчи харид қилди
14:24
Ҳакамга нисбатан қўполлик ишлатган Франк Рибери дискфиликифация қилинади
17:12
“Рома” клуби ўз дарвозаси томон пенальти белгилаган ҳакамларга миннатдорчилик билдирди
06:59