Неймар "Барса"га қарши даъвосидан фақатгина бир шарт билан воз кечади

"ПСЖ" клуби ҳужумчиси Неймар "Барселона" билан боғлиқ суд ишида ўзаро келишувга эришиши мумкинлиги шартлари ошкор бўлди.

Неймар "Барселона" клубидан талаб қилаётган 43 млн евродан воз кечишга тайёр, бироқ каталонияликлар ёзма равишда уни сотиб олишга ёзма равишда кафолат бериши керак бўлади.

Бразилиялик футболчи "Барса"дан 18 млн евро миқдоридаги бонус ва тўловнинг кечиккани эвазига қўшимча ҳақ тўлаб беришини истамоқда.

2016 йили футболчи "Барселона" билан шартнома имзолаганидан кейин унга 40 млн евро ўтказиши керак эди. 11 млн евро миқдоридаги маблағ Неймарга ўтказилган ва у эндиликда қолган 18 млнни олиш истагида.

Хабарга кўра, Неймарнинг отаси 2017 йили атайлаб музокараларни чўзиб юборган ва қолган пулларни олмоқчи эди.

"Барселона" клуби қайта айблов юборган. Каталонияликлар ушбу бонусни шартноманинг барча шартлари бажарилган тақдирдагина тўланишини айтмоқда ва тўланган пулларнинг қолган қисмини талаб қилмоқда. Унинг келишуви 2022 йилнинг июнь ойига қадар амал қилади.

Барселона Неймар ПСЖ
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Милитао “Реал”даги илк матбуот анжуманида ўзини ёмон ҳис қилди ва маросимни эрта тарк этди (Видео)
18:44
Себальос “Реал”да Зидан билан ишлаш ниятида эмаслигини маълум қилди
18:06
Гризманн икки ойлик голсиз сериясига чек қўйди
02:16
Marca: “Реал” Йович трансфери учун қанча сарфлагани маълум
19:43