Неймар "Барселона" билан судлашиш учун Каталонияга келди

"ПСЖ" клуби ҳужумчиси Неймар Барселона шаҳрига келди.

Бразилиялик футболчи Каталонияга "Барселона" клубига қарши бўладиган суд жараёнида иштирок этиш учун келган.

Бразилиялик футболчи "Барса"дан 18 млн евро миқдоридаги бонус ва тўловнинг кечиккани эвазига қўшимча ҳақ тўлаб беришини истамоқда.

2016 йили футболчи "Барселона" билан шартнома имзолаганидан кейин унга 40 млн евро ўтказиши керак эди. 11 млн евро миқдоридаги маблағ Неймарга ўтказилган ва у эндиликда қолган 18 млнни олиш истагида.

Хабарга кўра, Неймарнинг отаси 2017 йили атайлаб музокараларни чўзиб юборган ва қолган пулларни олмоқчи эди.

"Барселона" клуби қайта айблов юборган. Каталонияликлар ушбу бонусни шартноманинг барча шартлари бажарилган тақдирдагина тўланишини айтмоқда ва тўланган пулларнинг қолган қисмини талаб қилмоқда. Унинг келишуви 2022 йилнинг июнь ойига қадар амал қилади.

Суд жараёни 31 январь куни бўлиши керак эди, бироқ "Барса", "ПСЖ"дан ўйинчининг парижликлар билан тузган шартномаси асл нусҳасини талаб қилгани учун қолдирилди.

Ўтган ҳафта каталонияликлар яна кўпроқ ҳужжат талаб қилган эди, бироқ жараён қолдирилмади.

Барселона Неймар ПСЖ
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Серхио Рамос: Фати – ўзига ҳос тезликка эга ажойиб футболчи
11:00
Зинедин Зидан: Мен Бэйлга ишонаман ва унинг кетишини кўриб чиқмайман
05:39
"Реал" сафарда "Леванте"га ютқазиб қўйди ва жадвалда "Барса"ни олдинга ўтказиб юборди
03:19
Луис Саурес Мирамонтес: "Барселона" бу йили ҳеч нарса ютмайди
14:35