“Бунёдкор” билан Лушан ўртасидаги суд иши клуб фойдасига ҳал бўлди

Хабарингиз бор, “Бунёдкор” футбол клуби ва жамоанинг собиқ бош мураббийи Сергей Лушан ўртасида ўтган йилдан буён суд жараёни бўлиб келаётган эди.

2019 йил 28 февраль куни фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Учтепа туманлараро суди клуб мураббийга у “Бунёдкор”дан талаб қилган сумманинг ярмини тўлаши лозимлиги бўйича қарор қабул қилган эди. Кейинчалик “Бунёдкор” суд чиқарган қарор бўйича Лушан олдидаги тўловларни амалга оширди. Аммо бунга рози эмаслигини очиқчасига билдириб, Лушан клубга нисбатан оммавий ахборот воситалари орқали кескин чиқишлар қилди. Мураббий клуб устидан судга яна, яъни иккинчи маротаба, бу сафар юқорироқ судга ариза беришини қайта-қайта такрорлади. Натижада, у фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди қарори устидан юқори бўғиндаги судга – Тошкент шаҳар фуқаролик судига кассация шикояти (протест) билан мурожаат қилди.

Тошкент шаҳар фуқаролик судида ҳам жараён бир неча ой давом этди. Ниҳоят, 20 сентябрь куни, Лушаннинг кассация шикоятига нисбатан суднинг якуний қарори эълон қилинди ҳамда унга кўра, “Бунёдкор” билан Лушан ўртасидаги суд иши клуб фойдасига ҳал бўлди. Демак, клубнинг эндиликда мураббий олдида ҳеч қандай мажбуриятлари йўқ.

Бунёдкор
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Рибери Голландиядан таклиф олди
17:22
Жоау Феликс – Golden Boy соҳиби
05:35
Андрей Шипилов: Тактик хатога йўл қўйдик
14:12
"Бухоро" икки нафар легионери билан хайрлашди
12:09