ФИФА Судан терма жамоаси мураббийининг айбловларига жавоб берди

Судан миллий терма жамоаси бош мураббийи Здравко Лугарошич ФИФА ташкилотини "Барселона" футболчиси Лионель Мессига қалбаки овоз берганликда айблади.

ФИФА эълон қилган рўйхатда хорватиялик мутахассис Месси, Вирджил ван Дейк ва Садио Манеларга овоз берганлиги кўрсатилганди.

"Биз барча овоз берилган "бланк"ларни қайта текшириб чиқдик. Судан футбол федерацияси вакиллари худди шу овозни берганлиги расман печать орқали тасдиқланган. Бу шуни кўрсатадики, ФИФА тўғри рўйхатни тақдим қилган. Биз бу ҳолат юзасидан Судан футбол федерациясидан тушинтириш кутиб қоламиз", - дейилади ФИФА расмий баёнотида.

Ўқилган: 20338
Африка футболи ФИФА фаолиятига доир

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича