Ўзбекистон Яманга ҳеч ҳам мағлуб бўлмаган

Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги учрашувини 10 октябрь куни ЖЧ-2022 саралаши 3-тури доирасида ўз майдонида Яман терма жамоасига қарши ўтказади.

Статистикага эътибор қаратсак, Ўзбекистон Яман билан шу вақтга қадар 4 марта тўқнаш келган ва 4 та ўйиннинг барчасини ҳам ўз фойдасига ҳал эта олган.

Яман – Ўзбекистон 0:1
09.05.1997. Сана. “Али Мухсин” стадиони. 28000 томошабин.
Гол: Нўъмон Ҳасанов (30 пенальти).

Ўзбекистон – Яман 5:1
24.08.1997. Тошкент. “Пахтакор” стадиони. 20000 томошабин.
Голлар: Игорь Шквирин (6, 68), Олег Шацких (61, 80), Равшан Бозоров (67) – Умар ал Арики (31).

Ўзбекистон – Яман 1:0
03.09.2015. Тошкент. “Пахтакор” стадиони. 15000 томошабин.
Гол: Александр Гейнрих (51).

Яман – Ўзбекистон 1:3
17.11.2015. Доҳа. 350 томошабин.
Голлар: Аҳмад Ал Сарори (90+2) –Азиз Ҳайдаров (7), Сервер Жепаров (31), Станислав Андреев (50).

Навбатдаги ўйин эса ушбу жамоалар учун 5-тўқнашув бўлади. Мазкур ўйин "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади ва соат 17:00да бошланади.

ЎЗБЕКИСТОН – ЯМАН
10 октябрь | "Пахтакор" стадиони | Соат 17:00

Ўзбекистон миллий терма жамоаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна", "Оқ-тепа" ва АГМК кейинги босқичда
22:30
Валентин Иванов хотира-турнири: Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Туркияга мағлуб бўлди
08:02
Маъмур Саидқосимов: Турли қинғир ишларга аралашган ҳакамлар қатъий равишда жазоланади
10:40
Ўзбекистон кубогида 1/32 финал босқичи якунланди
12:45