Расман! Анзур Исмоилов Ўзбекистон терма жамоасидаги фаолиятини якунлади

Тажрибали ҳимоячи Анзур Исмоилов Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги фаолиятини тугатишга қарор қилди. Бу ҳақда Анзурнинг ўзи расман маълум қилди.

«Терма жамоада озми-кўп ўйнадим ва доим бор кучим билан ёрдам беришга ҳаракат қилдим. Буёғига эътиборимни фақат клуб футболига қаратмоқчиман. Ўз фикримни ЎФА терма жамоалар бўлимига етказдим. Ўйлайманки, улар мени тўғри тушунишади. Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларида бош жамоамизга омад тилаб қоламан», - дейди Анзур Исмоилов.

Маълумот учун, Анзур Исмоилов миллий жамоада 104 учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урган ҳимоячи сифатида терма жамоа тарихидан жой олади.

Ўқилган: 1597
Анзур Исмоилов Ўзбекистон миллий терма жамоаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича