Роналдунинг агенти: Испаниядаги солиқ тизими ўйинчиларга тўсқинлик қилади

"Ювентус" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг адвокати Хосе Антонио Чоклан Европа давлатларидаги солиқ тизими ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Биз дарғазаб эдик. Футбол олами солиқ борасидаги қинғирликларга уруш эълон қилди. Лекин баъзида тўғри йўлда бўлган ишларни ҳам айбловлар содир бўлди.

Роналду билан бўлган вазиятда фойдадан солиқ тўламаслик ҳақида сўз ҳам бўлмаган. Солиқчилар шунчаки кўпроқ тўлашни талаб қилган.

Криштиану ўзининг Испаниядан Италияга нима сабабдан ўтганини билади, мен эса йўқ. Испания солиқ тизимининг нотекис сиёсати футболчиларнинг у ерга ўтишига тўсқинлик қилмоқда. Футболчилар нафақат спорт томонидан, балки солиқ билан бўлган муносабатларни ўйлаб чиқмоқда.

Италияда эса солиқ тизими жуда жозибали. Бироқ бу ўйинчининг бу ерга ўтиши учун ягона сабаб эмас деб ҳисоблайман.

Испанияда бундай солиқ сиёсатини тасаввур қилиш жуда ҳам қийин деб ҳисоблайман, лекин янгиланиш қилишга интилишмоқда. Лекин бу энг камида янги футболчиларнинг ўтишига имкон яратиб беради", - дейди Чоклан.

Испания чемпионати Италия чемпионати Криштиану Роналду Ювентус
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Де Росси А Серияда қолишни лозим топди
22:08
Кулибали мухлислардан узр сўради
06:52
"Наполи" ўз майдонида "Аталанта"га ютқазиб қўйди
00:47
“Аталанта” Бергамода “Удинезе”ни таслим этди ва тўртинчи ўринга кўтарилиб олди
00:16