
"ПСЖ" раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Неймар билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда.
Le10Sport нашрининг маълумотига кўра, "ПСЖ" клуби бразилиялик футболчи билан келишувни томонлар учрашувида узайтиришга умид қилмоқда.
Жорий мавсум Неймар "ПСЖ"ни тарк этишга тайёр турган эди, бироқ "Барселона" клуби билан бўлган музокаралар натижасиз якун топди.