Франция чемпионати. "Монако" мавсумдаги дастлабки ғалабасини қўлга киритди

Франция чемпионатининг 7-турига келиб "Монако" мавсумдаги илк ғалабасини нишонлади.

"Ницца"ни қабул қилган монегаскликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Головин (2та) ва Бен-Йеддер томонидан киритилган голлар "Монако"га уч очко тақдим қилди.

Франция чемпионати, 7-тур

Монако – Ницца 3:1

Голлар: Головин (29, 74), Бен-Йеддер (80) – Бюрнер (54).

"Монако": Леком, Марипан, Бадьяшиль, Жемерсон, Бакайоко, Головин, Фабрегас (Адриен Силва, 88), Мартинш, Жил Диаш (Балло-Туре, 46), Огюстен (Бен-Йеддер, 61), Слимани.

Ўқилган: 2076
Монако Ницца Франция чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича