“Барселона” ўз майдонида “Вильярреал”дан устун келди

Испания чемпионатининг 6-туридан ўрин олган “Барселона” – “Вильярреал” учрашуви ўз якунига етди. “Камп Ноу”да бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар қийин ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувнинг 6-дақиқасида Антуан Гризманн ҳисобни очган бўлса, 15-дақиқада Артур узоқ масофадан дарвозани аниқ нишонга олди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида Санти Касорла узоқ масофадан ажойиб зарба йўллаб ҳисобни қисқартирди.

Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади ва каталонлар муҳим уч очкога эга бўлишди.

Шу тариқа, “Барселона” очколарини 10тага етказиб олган ҳолда 4-ўринга кўтарилиб олди.

Ла Лига, 6-тур

Барселона – Вильярреал 2:1 (2:1, 0:0)

Голлар: 1:0 – 6 Гризманн, 2:0 – 15 Артур, 2:1 – 44 Касорла.

Барселона – тер Стеген, Семеду, Пике, Лангле, Фирпо, Серджи Роберто (де Йонг, 63), Бускетс, Артур, Месси (Дембеле, 46), Суарес (Фати, 78), Гризманн.

Вильярреал – Асенхо, Пенья, Альбиоль, Пау Торрес, Кинтилья, Замбо-Ангисса, Иборра, Чуквуэзе, Касорла (Бакка, 77), Онтиверос (Токо-Экамби, 57), Жерар Морено (Мойсес Гомес, 68).

Огоҳлантиришлар: Серхи Роберто (26), Гризманн (47), Замбо-Ангисса (72), Альбиоль (81), Фирпо (82), Бускетс (90).

Эътиборингизга Гризманнинг голини ҳавола этамиз:

Ўқилган: 2442
Барселона Вильярреал Испания чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича