Месси Роналду ҳақида: Одамлар бизнинг рақобатимиз футбол чегараларидан чиқмоқда деб ўйлашади, лекин...

"Барселона" клуби ҳужумчиси Лионель Месси "Ювентус" футболчиси Криштиану Роналду билан рақобати ҳақида фикр билдириб ўтди.

- Яқинда бўлиб ўтган УЕФА соврин топшириш маросимида Криштиану Роналду билан жуда ҳам дўстона муносабатда бўлдингиз. Нимага одамлар бир-бирингиз билан дўстона суҳбатлашсангиз ҳайрон бўлишади?

- Бу орамизда бир неча йиллар давом этган спортдаги рақобат туфайли. Биттамиз "Барселона"да, бошқамиз эса "Реал" сафида ўйнаганмиз. Ва якка тартибдаги совринлар ютганимиз учун ҳамдир.

Одамлар бизнинг рақобатимиз футбол чегараларидан ҳам ўтиб кетади деб ўйлашади, лекин бундай эмас. Биз иккимиз ҳам  ўз жамоаларимиз учун нима яхши эканлигини биламиз ва иккимиз ҳам мағлуб бўлишни ёмон кўрамиз.

Айнан шу нарсани биз қабул қила олмаймиз. Мана шу сабабдан орамиздага рақобат мавжуд. Фақатгина бу майдонда қолаётгани муҳим жиҳат", - дейди Месси.

Барселона Криштиану Роналду Лионель Месси Ювентус
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Олтин тўп”ни ким олиши маълум
11:20
Клаудио Раньери Африкада иш бошлашга яқин турибди
08:51
"Арсенал"нинг собиқ футболчиси МЛС рекордини янгилади
02:07
The Best. Йилнинг энг чиройли гол муаллифи – Дэниэл Жори
00:21