Бекмурод Олтибоев Гран-при финалида жаҳон чемпиони билан курашди

Пойтахтимизда дзюдо бўйича Гран-при мусобақаси ўз якунига етиб бормоқда. Мусобақанинг сўнгги кунида оғир вазн тоифасидаги иштирокчилар баҳс олиб боришди.

Бироз аввал +100 килограмм вазн тоифасининг финалида терма жамоамиз вакили Бекмурод Олтибоев жаҳон рейтинги етакчиси, жаҳон чемпиони грузиялик Гурам Тушишвили билан баҳс олиб борди. Афсуски, муросасиз кечган беллашувда грузин полвонининг қўли баланд келди. Бу билан Олтибоев Токио Олимпиадаси учун 490 рейтинг очкосини ҳам ўз ҳисобига қўшиб қўймоқда.

Яна бир аҳамиятли жиҳати шундаки, терма жамоамизнинг Тошкент Гран-присида жамғарган медаллари сони 2 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронзани ташкил этмоқда ва бу Россия терма жамоасидан кейин умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллашимизни таъминлади.

Тошкент Гран-присида қуйидаги вакилларимиз шоҳсупага кўтарилишди:

Олтин медаль:
-73 кг: Ҳикматиллоҳ Тўраев
-81 кг: Шарофиддин Болтабоев

Кумуш медаль:
-81 кг: Камолиддин Расулов
-70 кг: Гулноза Матниязова
+100 кг: Бекмурод Олтибоев

Бронза медаль:
-60 кг: Диёрбек Ўрозбоев
-66 кг: Сардор Нуриллаев

UFF.uz Спорт
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Шаҳобиддин Зоиров бугун профессионал боксда дебют жангини ўтказади
14:00
Бугун спорт курашлари бўйича ўсмирлар ўртасида ЖЧ старт олади
10:24
Таэквондочиларимиз Россия очиқ чемпионатини саккизта медаль билан якунлашди
13:29
Тошкентда таэквондо бўйича жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди
20:56