Испания чемпионатининг 5-туридан ўрин олган “Севилья” – “Реал” учрашуви ўз ниҳоясига етди. “Рамон Санчес Писхуан” стадионида бўлиб ўтган баҳсда меҳмонларнинг қўли баланд келди.

Учрашув тенг курашлар остида бошланди, тайм якунланиши арафасида мадридликлар фаолликни оширишди. Бироқ танаффусга қадар ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлимни меҳмонлар қатор ҳужумлар билан бошлашди ва бу 64-дақиқага келиб ўз самарасини берди. Карим Бензема ўнг қанотдан узатиб берилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди.

Шундан кейин мезбонларда ҳам олдинга ўта бошлашди, бироқ рақиб дарвозасига йўл топа олишмади.

Шу тариқа, “Реал” очколарини 11тага етказиб олган ҳолда иккинчи ўринга кўтарилди. “Севилья” (10) эса бешинчи ўринга тушиб кетди.

Ла Лига, 5-тур

Севилья – Реал Мадрид 0:1 (0:0, 0:1)

Гол: 0:1 – 64 Бензема.

Севилья – Вацлик, Каррису (Нолито, 81), Диего Карлос, Регилон, Навас, Банега, Жордан (Эрнандес, 69), Окампос, Фернандо, Васкес (Оливер Торрес, 52), де Йонг.

Реал Мадрид – Куртуа, Менди, Варан, Рамос, Карвахаль, Каземиро, Хамес (Вальверде, 76), Бэйл, Кроос, Азар (Васкес, 90), Бензема.

Огоҳлантиришлар: Карвахаль (20), Банега (26), Жордан (53), Рамос (62).