"Байер" ўз етакчисини "Манчестер Юнайтед"га сотишга тайёр

"Байер" ярим ҳимоячиси Кай Хаверц фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Express нашри тарқатган хабарга кўра, леверкузенликлар ўз етакчисини қишки трансфер мавсумидаёқ "Манчестер Юнайтед"га сотиб юбормоқчи. Клуб Хаверц трансфери учун 100 миллион евро сўрамоқда.

20 ёшли футболчига "қизил иблислар"дан ташқари, "Бавария", "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Ўқилган: 1451
Байер Германия чемпионати Кай Хаверц Манчестер Юнайтед

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича