Голландия чемпионатининг 7-турининг марказий учрашувида ПСВ клуби ўз майдонида "Аякс"га қарши тўп сурди.
Баҳснинг 63-дақиқасида Промес ҳисобни очди ва "Аякс"ни олдинга олиб чиқди. Орадан кўп вақт ўтмасдан, Мален мувозанатни тиклади. Натижада, учрашув 1:1 ҳисобида якун топди.
Эътиборлиси шундаки, ҳар иккала жамоада ҳам бу ўйинга қадар бир хил 14 очкодан мавжуд эди.
Голландия чемпионати, 7-тур
ПСВ - "Аякс" - 1:1
Голлар: Мален (77) - Промес (63)