
Ўзбекистон Суперлигасининг 20-туридан ўрин олган сўнгги иккита учрашув бўлиб ўтди.
"Бунёдкор" Тошкентда "Қизилқум"ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. "Қалдирғочлар" Миржаҳон Мираҳмадов ва Абдулла Абдуллаевнинг голлари эвазига биринчи бўлимни 2:0 ҳисобида тугатди.
Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида эса Суннатилла Абдуллажонов орадаги фарқни қисқартирди. Шу тариқа, ўйин 2:1 ҳисобида "Бунёдкор"нинг ғалабаси билан якунланди.
Қаршида эса тур сенсацияси кузатилди. "Насаф" кутилмаганда "Бухоро"га 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйди. Асадбек Собиржонов 45-дақиқада ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда эса Шароф Муҳитдинов ўртадаги мувозанатни тиклади. Бироқ Саламат Қутибоев "Бухоро"нинг ғалаба тўпини киритди.
Ўзбекистон Суперлигаси, 20-тур
"Бунёдкор" - "Қизилқум" - 2:1
Голлар: Миржаҳон Мираҳмадов (24), Абдулла Абдуллаев (30) - Суннатилла Абдуллажонов (87)
"Насаф" - "Бухоро" - 1:2
Голлар: Шароф Муҳитдинов (67) - Асадбек Собиржонов (45+1), Саламат Қутибоев (75)