Алекс Окслайд-Чамберлен: Салоҳ эгоист эмас? У бизга пас бермайди. Манедан сўранг

"Ливерпуль" клуби ярим ҳимоячиси Алекс Окслайд-Чамберлен BBC Football Focus кўрсатувидаги "Жумлани якунланг" ўйинида иштирок этди.

У хазил тариқасида "Муҳаммад Салоҳ эгоист эмас, чунки ..." деган гапни якунлаши керак эди.

"У эгоист эмас? Устимдан куляпсизми? Бу йигит пас бермайди. Ақлдан оздингизми? Манедан сўранг!

Аслини олганда Мо Салоҳ эгоист эмас, чунки у тўпурар. У шундай ўйнаши ҳам керак ва ўйнайди ҳам. Биз ундан узатма беришини кутишимиз керак эмас.

Унинг бу ўйини бизнинг ғалаба қозонишимизга имкон бермоқда, шундай экан керак ишни амалга оширсин. У гол уради – биз ғалаба қозонамиз. Мен бахтлиман. Мо истаган ишингни қил!", - дейди 26 ёшли футболчи.

Ўқилган: 2146
Алекс Окслейд-Чемберлен Ливерпуль Муҳаммад Салоҳ

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича