"Атлетико" ва "Сельта" нурсиз дуранга рози бўлди

Испания чемпионатининг 5-турида "Атлетико" клуби ўз майдонида "Сельта" футболчиларини қабул қилди.

"Ванда Метрополитано" стадионига йиғилган мухлислар бугун гол кўришмади, клублар эса 1 очкодан бўлиб олишди. Биринчи бўлим нисбатан сокин кечди. Бироқ иккинчи бўлим қўполликларга бой бўлди, чунки барча сариқ карточкаларнинг барчаси ўйиннинг иккинчи ярмига тўғри келди.

Испания чемпионати 5-тур

Атлетико – Сельта 0:0 (0:0, 0:0)

Атлетико – Облак, Хименес, Фелипе, Триппьер, Лоди, Эррера (Томас, 60), Сауль, Корреа (Витоло, 60), Коке, Жоау Феликс (Мората, 69), Диего Коста.

Сельта – Рубен Бланко, Араухо, Айду, Мальо, Оласа, Лоботка, Йокушлу (Диоп, 66), Рафинья, Денис Суарес (Мендес, 73), Аспас (Систо, 88), Санти Мина.

Огоҳлантиришлар: Айду (45), Аспас (63), Коке (75), Рубен Бланко (77), Сауль (81), Диоп (90), Оласа (90), Диего Коста (90).

Ўқилган: 1754
Атлетико М Испания чемпионати Сельта

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича