Кике Флорес 0:8 ҳақида: Ҳаммаси 15 дақиқада якунига етди

"Уотфорд" клуби бош мураббийи Кике Флорес Англия чемпионати 6-тур "Манчестер Сити" жамоасидан қабул қилиб олинган йирик мағлубият ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Биз учун жуда ҳам ёмон кун бўлди. Сиз бу вазиятга тушишни истамас эдингиз. Илк дақиқалар ҳақиқатдан ҳам оғир бўлди.

Биз жуда ҳам осон голларни ўтказиб юбордик ва 15 дақиқада ҳаммаси тугади. Бу бизга тўғри келмайди, албатта. Агар сиз "Ман Сити"га қарши ўйинда хато қилсангиз – бу хавфли.

Ҳар бир гол турли хил сабаблар оқибатида юзага келади: пас, пенальти, тўпнинг тез ўйинга киритилиши. Турли хил вазиятлар билан амалга оширилди. Биронта бир алоҳида муаммони айтиб ўтмаймиз, чунки ҳаммаси – катта муаммо. Воқеаларнинг бундай кечишини тўхтатиш қийин.

Ўйин бошида енгил ҳадиксираган кўриндик, бироқ бу бизга дарс бўлади. Шунчаки, мухлислар олдида кечирим сўрашимиз керак", - дейди Флорес.

Ўқилган: 1111
Англия чемпионати Кике Санчес Флорес Манчестер Сити Уотфорд

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича