"Реал" клуби 16 ёшли "Ренн" ярим ҳимоячиси билан қизиқмоқда

"Ренн" ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга билан "Реал" клуби қизиқмоқда.

Мадрид клуби скаутлари бир нечта ёш футболчиларни кузатмоқда, бироқ 16 ёшли франциялик футболчи уларни кўпроқ қизиқтириб қолди.

"Реал" вакиллари Камавинга иштирокидаги ўйинларни кузатишди. Футболчи Францияда август ойи якунларига кўра, энг яхши футболчи деб топилди.

Камавинга Лига 1да ўтган мавсум дебют қилган, жорий мавсум эса асосий таркиб футболчи бўлиб улгурди. "Ренн" таркибида футболчи 5 та ўйин ўтказиб, "ПСЖ" жамоасига қарши ўйинда голли узатмани амалга оширди.

Камавинга билан "Манчестер Сити", "Арсенал" ва "Тоттенхэм" клублари ҳам қизиқмоқда.

Ўқилган: 1655
Реал Мадрид Ренн Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича