"Монако"нинг икки етакчиси футболчиси "Реймс"га қарши ўйнамайди

Франция чемпионатининг 6-турида "Маонако" клуби сафарда "Реймс"га қарши баҳс юритади.

Мазкур учрашувда монегасклар сафида ҳужумчилар Виссам Бен-Йеддер ва Ислам Слимани иштирок эта олмайди. Ҳар иккала футболчида турли жароҳатлар мавжуд бўлиб, улар ўйин қайдномасидан ўрин олмади.

Россия миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Александр Головин эса таркибга қайтди ва "Реймс"га қарши учрашувда майдонга туша олади.

Маълумот учун, "Монако" клуби турнир жадвалида 19-ўринда бормоқда. "Реймс" эса 11-ўринни банд этган.

Ўқилган: 632
Вессам Бен-Йеддер Монако Франция чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича