Рафаэль Баласанян: “Андижон” маҳорат бобида биздан устун эди

“Динамо” – “Андижон” (0:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Даврон Файзиевнинг соғлиғи ёмонлашгани туфайли, учрашувдан кейин “Динамо” катта мураббийи Рафаэль Баласанян журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Йигитлар имконқадар бор куч ва имкониятларини сарфлаб, майдонда борларини беришди. Бу борада уларга ҳеч қандай эътироз йўқ. Афсуски, биз маҳорат бобида “Андижон” жамоасига ютқаздик.

- Кетма-кет мағлубиятлардан кейин бу ўйинда қандай режалар қилинганди?

- Ўйинни ҳужумкор бошлаб, ҳар қандай ҳолатда ҳам биринчи голни уришимиз керак эди. Ҳимояда бехато ўйнаб, тартибли ўйин билан ҳужумларни якунлашимиз лозим эди. Афсуски, режаларимиз амалга ошмади.

- Кетма-кет мағлубиятлар, олдинда эса 6 та тур қолди. Мавсум якуни сари жамоанинг ҳолати қийинлашмоқда...

- Умид қиламанки, биз Суперлигада қолишни уддалаймиз. Ўйлайманки, лигада қолиш ёки қолмаслик бировнинг эмас, ўз қўлимизда бўлиб турибди. Шундай экан, охиригача курашишда давом этамиз. Олдинда муҳим баҳслар бор, биз охиригача курашишда давом этамиз.

Динамо Самарқанд Рафаэль Баласанян Ўзбекистон. Суперлига
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Даврон Файзиев "Бунёдкор"дан учралган мағлубиятга изоҳ берди
10:28
Азиз Тўхтабоев: "Локомотив" билан ўйинда ғалаба қозонишни жуда хоҳлагандик
10:11
Хайрулла Ҳамидов "Футбол ТВ"да
11:11
"Қўқон-1912" дастлабки назорат учрашувида ғалаба қозонди
10:06