АПЛ 6-тур анонси. Марказий ўйин: “Челси” — “Ливерпул”

Кеча тунда Англия Премьер-лигасида 6-тур учрашувлари старт олди.

Бугунги ўйинларни “Лестер” ва “Тоттенхэм” жамоалари иштирокидаги марказий баҳс очиб беради. Мавсумни кўтаринки темпда бошлаган бу икки жамоа ўртасидаги ўйин қизиқарли ўтиши табиий.

“Манчестер Сити” ўзида “Уотфорд”ни қабул қилади. Амалдаги чемпион ўтган турда “Норвич” майдонида сенсацион мағлубиятни қайд этди ва пешқадм “Ливерпул”дан беш очкога ортда қолмоқда.

Эртага ҳам бир қатор қизиқарли ўйинлар бўлиб ўтади. Ўтган мавсумни ажойиб ўтказган, бироқ янгисида омади юришмаётган “Вулверхэмптон” Лондонга сафар қилади ва “Кристал Пэлас” билан ўйнайди. “Вест Хэм” эса “Манчестер Юнайтед” билан куч синашади.

Турнинг яна бир марказий беллашувига Лондон мезбонлик қилади. “Челси” ўзида “Ливерпул”ни меҳмон қилади. Ҳозирча йўқотишларсиз кетаётган Юрген Клопп шогирдларини яна бир жиддий синов кутиб турибди.

АПЛ, 6-тур

Лестер – Тоттенхэм
16.30, «Кинг Пауэр»

Манчестер Сити – Уотфорд
19.00, «Этихад Стэдиум»

Бернли – Норвич
19.00, «Терф Мур»

Эвертон – Шеффилд Юнайтед
19.00, «Гудисон Парк»

Ньюкасл – Брайтон
21.30, «Сент-Жеймс Парк»


22 сентябр

Вест Хэм – Манчестер Юнайтед
18.00, «Олимпийский стадион»

Кристал Пэлас – Вулверхэмптон
18.00, «Селхерст Парк»

Челси – Ливерпуль
20.30, «Стэмфорд Бридж»

Арсенал – Астон Вилла

20.30 «Эмирейтс»

Англия чемпионати Ливерпуль Манчестер Сити Манчестер Юнайтед Челси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Реал” Истанбулда ғалабага эришди, “ПСЖ” ҳам уч очкога эга бўлди
01:59
“Реал” ўзида “Осасуна”га имкон қолдирмади
01:54
Ўзбекистон U-16 терма жамоаси "Пахтакор-79" хотира турнирида иштирок этади
21:24
Расман! Аллегри “Ювентус”ни тарк этади
17:07